Хитойда «Си Цзиньпиндан латифалар» номли тўплам бестселлерга айланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Чжунго жибао» газетасига кўра, тўплам турли хитойлик ва чет эллик арбоблар ҳақидаги воқеалар ва уларнинг ҳикматли гаплари кирган. Бу ҳикматли гаплардан гўёки Си Цзиньпин ўз ишида фойдаланади.
Тўплам «Жэньминь чубанше» нашриёти томонидан «Жэньминь жибао» газетаси иштирокида чиқарилган.
«Си Цзиньпин ўз нутқлари ва мақолаларида тилга олган латифалар ва иқтибослар тўпланган китоб кенг жамоатчилик орасида машҳур бўла боргани сайин ХХР раиси Си Цзиньпин фикрлашининг янги образи намоён бўлади ва бу унинг раҳбарлиги ҳақида янгича хулоса қилиш имконини беради», — дейилади газетада чоп этилган тақризда.
Изоҳ (0)