Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Х Остона иқтисодий форумида халқаро криптовалюта яратиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Халқаро ҳисоб-китоб ва тўлов бирлигини жорий этиш устида жиддий ўйлаш пайти келди. Бу жаҳонга валюта урушларидан, спекуляциялардан, савдо муносабатларидаги адолатсизликдан, бозордаги беқарорликдан қутулиш имконини беради», — таъкидлади у.
Назарбоевнинг ишонтириб айтишича, бундай валюта оддий транспарент эмиссия механизмига эга бўлиши лозим.
«Рақамлашув, блокчейн сингари технологияларнинг ривожланиши туфайли бундай тўлов бирлиги криптовалюта шаклига эга бўлиши лозим. У абстракт ишончга эмас, конкрет активлар билан таъминланишга асосланишини муҳим», — қўшимча қилди Назарбоев.
Изоҳ (0)