Германиянинг собиқ канцлери Гельмут Коль 16 июнь куни 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда, Bild нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ушбу ахборот Христиан демократик иттифоқи томонидан тасдиқланди.
«Биз қайғудамиз», — маълум қилди партия вакиллари Twitter’даги расмий саҳифа орқали.
https://twitter.com/CDU/status/875736819249422336
Икки Германиянинг бирлашишида асосий ўрин тутган сиёсатчи Рейнланд-Пфальц федерал еридаги Людвигсхафен шаҳридаги шахсий уйида қазо қилди.
Изоҳ (0)