Россия тергов қўмитаси раиси Александр Бастиркин Патриарх Кириллга Екатеринбург жасадлари — охирги рус подшоси Николай II нинг отиб ўлдирилган оила аъзолари шахсини таниш экспертизаси оралиқ натижалари ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Тергов қўмитаси томонидан комплекс экспертиза, жумладан, тарихий, генетик, антропологик экспертиза тайинланган.
Данилов монастирида қароргоҳ Патриархи томонидан Екатеринбург жасадлари шахсини аниқлаш масаласига бағишланган мажлис бўлиб ўтганлиги маълум қилинмоқда. Унда Тергов қўмитаси делегацияси, шунингдек, жасадларни ўрганиш натижаларини тадқиқ этиш учун тузилган черков махсус комиссияси аъзолари иштирок этган.
Изоҳ (0)