Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизмат ўтаган ёки сафарбарлик чақирув хизматида бўлган фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Тегишли қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2 июнь куни қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, Республика комиссияси ҳарбий хизмат ўтаган фуқароларга тадбиркорлик фаолияти олиб бориш учун кредит берилиши, мудофаа вазирлиги томонидан муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшларнинг умумий миқдори ҳақида келтирилган маълумот асосида захира иш ўринлари яратиш, шунингдек, ҳар чоракда семинарлар, давра суҳбатлари ва бўш иш жойлари ярмаркалари ўтказиш ишларига кўмаклашади.
Ўз фаолияти бўйича комиссия Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради. Унинг ишчи органи бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бўлади.
Изоҳ (0)