Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев «Қозоғистон Республикасининг айрим конституцион қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ҳужжат амалдаги конституцион қонунларни конституцияга киритилган ўзгартишларга мослаштиришни кўзда тутади, деб хабар беради «ТАСС».
Жумладан, «Сайлов тўғрисида»ги қонунга мамлакат президентлигига қўйиладиган қўшимча талаблар киритилмоқда. Эндиликда номзод камида беш йиллик давлат хизматида ишлаш тажрибасига эга бўлиши, шунингдек, мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилувчи касалликка чалинмаган бўлиши лозим.
«Президент тўғрисида»ги қонунга киритилаётган ўзгартишларга мувофиқ, президент бош вазирнинг тақдимига биноан ҳукумат аъзоларини тайинлайдиган бўлди.
Шунингдек, «Қозоғистон Республикаси парламенти тўғрисида»ги ҳамда «Республика референдуми тўғрисида»ги қонунларга ўзгартишлар киритилди.
Изоҳ (0)