АҚШ сенати Россияга қарши янги санкциялар пакетини маъқуллади, деб ёзади «Коммерсантъ».
Санкциялар Вашингтон АҚШнинг 2016 йилги президентлик сайловларидаги киберҳужумларга алоқадор деб ҳисоблаган Россия иқтисодиётининг муҳим соҳалари ва шахсларига дахлдор. Пакет икки партияли консенсусда 97 овоз билан маъқулланди. Икки сенатор унга қарши овоз берган.
Шуни таъкидлаш жоизки, сенат аъзоларининг аксарияти Дональд Трамп тарафдорлари ҳисобланувчи Республикачилар партиясидандир.
Матни ҳали чоп этилмаган чекловлар пакети амалдаги санкцияларни кучайтириш билан бирга янгиларини жорий этишни ҳам кўзда тутади. Ҳужжат киберҳужумларга алоқадор шахслар билан бирга инсон ҳуқуқларини бузиш ва Сурия президенти Башар Асадга қурол-яроғ етказиб беришга алоқаси бўлган шахсларга нисбатан чекловларни ҳам ўз ичига олади.
Изоҳ (0)