АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат мудофаа вазири Жеймс Мэттисга Қўшма Штатлар қуролли кучлари контингентининг Афғонистондаги сонини ўзгартириш ваколатини берди. Бу ҳақда Оқ уй расмий вакилига таяниб, Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Контингент сонини зудлик билан ошириш ҳақида эълон қилинмаслиги таъкидланмоқда. Ҳозирги пайтда у 8,4 мингга яқин ҳарбий хизматчидан иборат.
Май ойи бошида The Washington Post нашри АҚШ Афғонистондаги ролини ошириши мумкинлигини маълум қилган эди. Кейинроқ АҚШ Қуролли кучлари штаблар раҳбарлари бирлашган қўмитасининг раиси Жозеф Данфорд мамлакат ҳукумати ҳозирча Афғонистондаги контингентни ошириш ҳақида қарор қабул қилмаганлигини эълон қилди.
Изоҳ (0)