Таиланд полицияси 400 та iPhone ва 300 мингта SIM-карта ёрдамида WeChat мессенжерида маҳсулотлар рейтингини ошириш билан шуғулланган уч нафар хитойлик фуқарони қўлга олди. Бу ҳақда The Bangkok Post хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот органлари қўлга олиш чоғида юзлаб iPhone 5S, 5C ва 4S ни топди. Эркаклар ботнет ёрдамида маҳсулотларга қолдирилган изоҳларда фойдаланувчиларнинг фаоллигини сохталаштириб, ёлғон фикрлар қолдиргани ва лайклар йиғгани учун ҳақ олганлиги таъкидланмоқда.
Хитойликлар ҳибсга олинди. Улар мамлакат ҳудудида ноқонуний яшаш, техника олиб кириш ва рўйхатдан ўтказилмаган SIM-карталардан фойдаланишда айбланмоқда.
Изоҳ (0)