• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: «Ўзагроэкспортбанк» ва «Пойтахтбанк» фаолияти йўлга қўйилмаган, «Ўзбекнефтгаз» корхоналарида газ қазиб чиқарилмаяпти, муҳим лойиҳаларни амалга оширишда оқсоқликка йўл қўйилмоқда

    Тошкент шаҳрида 12 июнь куни видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича кутилаётган натижаларни олдиндан таҳлил қилиш, мавжуд камчиликларни тезкорлик билан бартараф этган ҳолда, барча соҳа ва тармоқларда белгиланган прогноз кўрсаткичлари ва мақсадли параметрларга эришишни таъминлаш борасидаги вазифалар муҳокама қилинди, деб ёзади ЎзА.

    Фото: UzReport

    Фото: UzReport

    Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Президентнинг Давлат маслаҳатчилари, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари иштирок этди. Видеоконференция алоқаси орқали йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, жойлардаги корхоналарнинг раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ва тадбиркорлар қатнашди.

    Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошқарди.

    Йиғилишда мамлакат тараққиётини янги босқичга кўтариш бўйича белгилаб олинган стратегик вазифаларни амалга ошириш юзасидан жорий йилнинг ўтган даврида эришилган ижобий натижалар эътироф этилиб, бугунги ислоҳотлар жараёнидаги камчилик ва муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари, ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари атрофлича таҳлил қилинди. Жумладан, давлат бошқаруви органлари тизимида тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиш, ушбу тизимни тубдан такомиллаштириш ва самарасини ошириш бўйича кейинги пайтда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Бу борада, айниқса, 22 вазирлик, давлат қўмитаси, компания, уюшма ва бошқа тузилмалар янгидан ёки қайта ташкил этилгани, Вазирлар Маҳкамаси комплекслари таркибидаги ўнлаб идоралар тузилмаси ўзгартирилиб, уларнинг асосий вазифа ва функцияларига аниқликлар киритилгани муҳим амалий қадам сифатида қайд этилди.

    Айни пайтда мазкур ўзгаришлар ҳамма соҳада ҳам кутилган натижаларни бермаётгани, баъзи янги вазирлик ва идоралар ўз фаолиятини ҳанузгача самарали йўлга қўймагани, бу эса 2017 йил учун белгиланган дастурлар ижросини таъминлашга салбий таъсир кўрсатаётгани танқид қилинди. Жумладан, ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганига бир неча ой ўтганига қарамасдан, «Ўзагроэкспортбанк» ва «Пойтахтбанк»нинг муассислари томонидан ушбу банкларнинг фаолиятини йўлга қўйиш ҳалигача таъминланмагани сабаблари чуқур таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

    Йиғилишда, айниқса, иқтисодиётни бошқариш соҳасида эски қолипдаги, реал ҳаётдан узоқ, юзаки ёндашувларга йўл қўйиб бўлмаслиги, бугунги шиддатли тараққиёт ҳамма соҳаларда вазиятни танқидий баҳолаб, уларни ривожлантиришда янгича усул ва самарали тизимларни, замонавий бошқарув усулларини жорий этишни, юксак масъулият ва ташаббускорликни талаб этишига алоҳида эътибор қаратилди.

    Давлат раҳбари Ҳукуматнинг шу даврдаги фаолиятини таҳлил қилиб, ҳудудлар билан ишлаш, ҳар бир муаммони жойларга борган ҳолда, чуқур ва пухта ўрганиб, изчил ҳал этиш, самара ва натижадорлик Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари фаолиятини баҳолашда муҳим мезон бўлишини таъкидлади.

    Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг айрим соҳа ва тармоқларида биринчи ярим йиллик якуни бўйича кутилаётган натижалар ҳақида сўз юритиб, бу борада қатор комплекслар, вазирлик ва тармоқлар раҳбарларига жиддий эътирозлар борлигини қайд этди. Масалан, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг қўшма корхоналарида газ қазиб чиқаришда қолоқликка йўл қўйилмоқда. Енгил, озиқ-овқат, чарм-пойабзал саноатининг айрим корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш етарли даражада таъминланмаган.

    Йиғилишда таъкидланганидек, жойларга бориб, ҳар бир вилоятнинг ўзида қўшимча резерв ва имкониятлар излаб топиш, шу асосда истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш амалиёти ижобий натижа бермоқда. Бугунги кунгача умумий қиймати 23 триллион сўмдан ортиқ 1260 лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича янги имкониятлар мавжудлиги аниқланди. Шу билан бирга, ҳудудларни ривожлантириш, ички бозорни маҳсулотлар билан тўлдириш, экспорт ҳажмини кўпайтиришга, энг муҳими, одамларни иш билан таъминлаш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган ушбу муҳим лойиҳаларни амалга оширишда ҳам, афсуски, оқсоқлик ва камчиликларга йўл қўйилмоқда.

    Президент ҳудудларни ривожлантириш борасида давлат органларининг ўрни ва масъулияти ҳақида сўз юритар экан, ўтган ҳафтада Самарқанд вилоятига ташрифи давомида айрим раҳбарларнинг бефарқлиги ва ҳаракатсизлиги оқибатида бу ҳудудда жуда кўплаб жиддий муаммолар тўпланиб қолгани маълум бўлганини қаттиқ танқид қилди. Айниқса, вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, вилоят идоралари раҳбарлари ўртасида амалий ва соғлом муносабатга путур етгани Самарқанднинг бугунги тараққиётига салбий таъсир кўрсатмоқда.

    Вилоят ҳокимининг жамоатчилик ва раҳбарлар фикрини инобатга олмасдан иш тутиши, ижрочилар олдига саёз ўйланган вазифа ва топшириқларни қўйиши, унда журъат ва ташаббускорлик, масъулиятни дадиллик билан ўзига олиш фазилатлари етишмаслиги ҳозирги вақтда вилоятда ўта жиддий ва долзарб вазифаларни ҳал этиш имконини бермаяпти. Халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот мавжуд эмас, оммавий ахборот воситалари билан алоқаларда узилиш пайдо бўлган.

    Мазкур ҳудудда барпо этилаётган объектларни қуриш, инвестиция маблағларини ўзлаштириш ишлари оқсамоқда, экспортга чиқариладиган маҳаллий маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш таъминланмаяпти. Шаҳар ва туманларда ободончилик, одамлар учун қулай, тоза-озода муҳит яратиш масалалари ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Вилоят молия ва солиқ идоралари солиқ базасини кенгайтириш имкониятларини излаш ва уларни тўлиқ ишга солиш ишлари билан етарли даражада шуғулланмаяпти. Ана шу муаммоларни ҳал этиш, бу йўлда бутун Самарқанд аҳлини бирлаштириш ва ўз ортидан эргаштириш учун вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаевда билим ва салоҳият, раҳбарлик тажрибаси етишмади.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Самарқанд вилояти ҳокими Ҳ.Оқбўтаев иш фаолиятида йўл қўйган ана шундай жиддий камчилик ва нуқсонлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

    Йиғилишда мамлакатда амалга оширилаётган барча ислоҳот ва давлат дастурларининг пировард мақсади аҳоли турмуш даражаси ва сифатини оширишга, уларнинг оғирини енгил қилиш ва халқ дастурхонининг тўкин-сочин бўлишини таъминлашга йўналтирилгани алоҳида таъкидланди. Шунинг учун ҳам жойларда халқ билан мулоқот, аҳолини ўйлантираётган ташвиш ва муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш асосида қабул қилинаётган ҳар бир қонун, фармон ва қарор ижроси қаттиқ назоратга олиниши ва сўзсиз бажарилиши лозимлиги уқтириб ўтилди.

    – Бу бизнинг доимий, қатъий сиёсат ва уни албатта охирига етказамиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

    Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимларининг ҳисоботлари атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

    13.06.2017, 10:12   Изоҳ (0)   25367
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нодир Мақсумов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

    13.06.2017, 09:01

    Тошкентда Ҳумо қуши шаклида барпо этиладиган муз саройи қурилиши (фото)

    13.06.2017, 08:18

    Сенаторлар Шеробод туманида фуқарога тижорат банкидан 4,5 миллион сўм кредит олишга кўмаклашди

    13.06.2017, 07:43

    Тошкентда «Отчопар бозори»дан дўкон олиб беришни ваъда қилиб, 25 минг доллар ундирган фирибгар қўлга олинди

    13.06.2017, 07:39

    Тошкент кимё-технология институтига янги ректор тайинланди

    12.06.2017, 19:58

    Ҳиммат Оқбўтаев Президент ўтказаётган видеоселектор давомида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

    12.06.2017, 19:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.