«Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан тайёрланиб, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2017 йил 9 июндан «Ўзбекистон маркаларида спорт» туркумининг махсус почта маркалари муомалага киритилди. Бу ҳақда почта матбуот хизмати маълум қилди.
Почта маркалари Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари чемпионлари, олтин медаль соҳибларига бағишланган. Почта маркаларида спортчилар Руслан Нуриддинов ва Ҳасанбой Дўсматов тасвирланган.
Почта маркалари ва купон бир неча рангда ишланган. Почта маркалари ва купоннинг ўлчамлари — 30Х42 миллиметр, адади — 8 минг нусха.
«Руслан Нуриддинов» номиналининг нархи 1800 сўм, «Ҳасанбой Дўстматов» номиналининг нархи эса 1900 сўм туради.
Изоҳ (0)