Профессионал фаолиятида давомида ўтказган барча жангларида зафар қучган Флойд Мейвезер шу йилнинг 26 август куни Конор Макгрегорга қарши рингга чиқиши мумкин. Бу ҳақда афсонавий боксчи Майк Тайсоннинг Facebook’даги саҳифасида маълумот берилди.
Конор Макгрегор ва Флойд Мейвезер ўзаро жанг борасида келишиб олди ва улар августнинг 26-санасида юзма-юз тўқнаш келади, дейилган саҳифада.
Икки жангчининг ўзаро тўқнашуви бир йилдан буён катта муҳокамаларга сабаб бўлаётганди. Бироқ икки томоннинг ўзаро манфаатли келишуви амалга ошиши вақт талаб қилди. Бу чўзилиш жангга бўлган қизиқишни орттириш, бунинг ортидан эса телетрансляция ҳуқуқини сотишдан катта фойда кўришга хизмат қиларди.
Жангнинг қаерда ўтиши ва унинг шартлари, боксчилар ундан ишлаб оладиган маблағ борасида ҳеч қандай маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)