Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ироқ Курдистонининг мустақиллиги ҳақидаги референдумни хато сифатида баҳолади. Бу ҳақда A Haber телеканали эфирида айтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Бу хато қадам бўлиб, бутун Ироқ учун таҳдиддир», — таъкидлади у.
Ироқ Курдистони ҳукумати 2017 йил 25 сентябрда мухториятнинг ажралиб чиқиши юзасидан референдум ўтказилишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)