Яманда жойлашган ҳарбий лагерга «ал-Қоида» жангарилари деб тахмин қилинаётган гуруҳнинг ҳужум қилиши оқибатида икки ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, ўн нафар жангари йўқ қилинди.
Ҳужум 12 июнь эрталабки соатларда Хадрамаут вилоятидаги Бадда аҳоли яшаш пункти яқинида рўй берди. Жангарилар ҳарбий лагерь яқинида икки миналаштирилган автобусни ҳавога учирди. Портлашдан сўнг отишма бошланиб кетди.
Ҳарбийларнинг билдиришича, ҳужум қайтарилган, айни пайтда атрофдаги фермаларга яширинган жангарилар таъқиб қилинмоқда.
Изоҳ (0)