«Тараққиёт стратегияси» маркази Ўзбекистондаги нотариал идораларнинг фаолиятини баҳолаш борасида ижтимоий сўров ўтказмоқда, деб хабар берди «Газета.uz».
2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида нотариал идоралар фаолиятини автоматлаштириш, барча нотариал битимлар ҳисобини марказлашган ҳолда юритиш ва идоралараро электрон ҳамкорликни ҳисобга олган ҳолда, аҳоли ва тадбиркорларга нотариат соҳасида интерактив давлат хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.
Ушбу чора-тадбирларнинг ҳаётийлигини таъминлаш, соҳадаги муаммоларни чуқур таҳлил қилиш мақсадида «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан кенг жамоатчилик ўртасида ижтимоий сўров ўтказилмоқда.
Нотариал идораларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатига гувоҳ бўлган фуқаролар сўровда келтирилган саволларга мос жавобни белгилашлари, шунингдек, ўз вариантини ҳам ёзиб қолдиришлари мумкин.
Сўров 17 июнга қадар давом этади.
Изоҳ (0)