Режиссёр Алекс Курцманнинг бош ролда Том Круз иштирокидаги «Мумиё» (Тhe Mummy) фильмининг тижорат ютуғи аксарият голливудлик танқидчилар учун кутилмаган ҳолат бўлди. Бир ҳафтадан кам вақт ичида картина дунё прокатида 174 миллион доллар даромад келтирди, деб ёзади «ТАСС».
Америкалик танқидчиларнинг аксарияти фильмга молиявий инқирозни башорат қилиб, у 130 миллион доллардан ортиқ маблағ келтирмаслигини маълум қилган эди.
Ҳақиқатдан ҳам картина АҚШ бозорида 32,24 миллион доллар тўплади, бу эса Том Круз иштирокидаги фильм учун анча паст кўрсаткич ҳисобланади.
Бироқ фильм Шимолий Америка чегарасидан ташқарида йирик маблағ тўплади. «Мумиё» 63 та мамлакатнинг 40 мингта кинотеатрида намойиш этилмоқда. АҚШ ва Канадани ҳисобга олганда фильм ҳозирда 44 минг кинотеатрда намойиш этилмоқда.
«Мумиё» 41 та мамлакат прокатида биринчи ўринни эгаллади. Хитойда премьера ҳафтаси 52,2 миллион доллар, Жанубий Кореяда 17,8 миллион доллар, Россияда 7,6 миллион доллар, Мексикада 5,1 миллион доллар, Буюк Британияда 4,4 миллион доллар маблағ йиғди.
Изоҳ (0)