Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари «Қорадори-2017» тадбири давомида ёнида бир неча грамм марихуана сақлаган эркакни ушлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида маълум қилинди.
«8 июнь куни тахминан соат 9:00 да Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2017» тадбири давомида Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида фуқаро Темур Казимович Салимбаев ёнида оғирлиги 23,23 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланган», — дейилади хабарномада.
Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)