13 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган юқори даражадаги «Марказий Осиё – БМТ» мулоқотида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш раислигидаги форумда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари БМТнинг глобал аксилтеррор стратегиясини Марказий Осиёда амалга ошириш масалалари ва бошқа долзарб мавзулар юзасидан фикр алмашади.
Изоҳ (0)