АҚШ президенти Дональд Трамп Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй билан телефон суҳбати давомида ушбу мамлакатга ҳозирча келмаслигини билдирди. Бу ҳақда, The Guardian’га асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Айтилишича, Трамп Британияга келса, мамлакат аҳолиси унинг ташрифига қарши норозилик билдиришидан чўчимоқда.
Газетада ёзилишича, ушбу маълумотни берган киши телефон суҳбатига гувоҳ бўлган.
Таъкидланишича, Мэй хоним Трампнинг ушбу баёнотидан ҳайратда қолган.
Изоҳ (0)