Тошкентнинг Миробод туманида фоҳишахона ташкил этган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида маълум қилинди.
«8 июнь куни тахминан соат 00:30 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида Қодиржон Аманов Миробод тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 70000 сўм пул эвазига фуқаролар «С» ва «О»ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган», — дейилади хабарномада.
Ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)