Россиялик терговчилар кратоволик мерган номини олган қотилнинг васият шаклидаги мактубини топиб олди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Игорь Зенковнинг шахсий буюмлари орасида унинг хати топилди. У ерда эркак отасига қўшнилари билан муносабатлари мураккаблигидан нолиган», — дейилади ҳуқуқ-тартибот вакилларининг баёнотида.
Терговчиларнинг билдиришича, айни пайтда у ва қўшнилари орасида рўй берган учта ихтилофли вазият маълум. Зенков жиноятни маиший сабабларга кўра амалга оширган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Россия Тергов қўмитасига кўра, 10 июнь, шанба куни кундузги пайт эркак «Сайга» ов милтиғидан Кратово посёлкаси, Пушкин кўчасидаги уйидан ҳозирча номаълум сабаблар туфайли ўқ узишни бошлади. Бунинг оқибатида икки киши яраланди, яна бир жароҳат олган аёл касалхонада оламдан ўтди. Россия ИИВ отишмада жами тўрт киши ҳалок бўлганини билдирди.
Жиноятчи ИИВ ва Росгвардиянинг махсус операцияси давомида йўқ қилинди.
Изоҳ (0)