Бешта энг йирик ИТ компаниялари — Apple, Microsoft, Facebook, Amazon ва Alphabet акциялари NASDAQ’даги сотувлар чоғида бир кунда 97,5 миллиард долларга тушиб кетди. Бу ҳақда, CNBC телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Apple акциялари нархи 4 фоизга, қолган компаниялар акцияларининг нархи 3 фоизга тушиб кетди. Бу тегишли индекс бўйича йилнинг энг ёмон ҳафтаси бўлди. Экспертлар тушишни инвесторлар компаниялар акцияларига ортиқча баҳо бериб юборилганини тушуниб бораётгани билан изоҳламоқда.
Reuters’га кўра, тушиш сабабларидан бири Goldman Sachs инвестицион банкининг технологик сектор ҳақидаги ҳисоботи чоп этилиши бўлган.
Изоҳ (0)