Яшнобод тумани ИИБнинг тунги хизматдаги ходимлари 25 миллион сўмга баҳоланган мол-мулкни ўғирлашга уринган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайти маълум қилди.
7 июнь куни тахминан соат 5:00 да Обид Камилович Казаков ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган хусусий корхона биносига ғайриқонуний равишда кириб, у ердан фуқаро Бахтиёр Умаровга тегишли бўлган баҳоси 25714000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаб,, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтида ушбу ҳудудда тунги хизматни олиб бораётган Яшнобод тумани ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далил билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда уй-жойига ғайриқонуний равишда кириб, талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)