АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Ҳарбий-ҳаво кучлари 8 июнь, пайшанба куни Раққа провинциал марказидаги Мафрак-ал-Жизра туманига зарба берди. 14 нафар тинч аҳоли вакили зарба қурбонига айланди, жароҳат олганлар ҳам бор. Бу ҳақда SANA агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Коалиция Ҳарбий-ҳаво кучлари ҳозирги пайтда Раққага ҳужум қилаётган «Сурия демократик кучлари» араб-курд тузилмаларини қўллаб-қувватламоқда.
Сурия ҳукумати 4 июнь куни БМТ Хавфсизлик кенгашидан тинч аҳоли, жумладан, аёллар ва болаларнинг ўлимига сабаб бўлаётган АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари ва унинг иттифоқчиларининг Раққа ва Дейр-аз-Зор вилоятларидаги зарбаларини қоралашни талаб қилди.
Изоҳ (0)