Ироқнинг ал-Мусайиб шаҳрида уюштирилган теракт қурбонлари сони 31 кишига етди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ 20 киши ҳалок бўлгани ва 30 дан ортиқ одам яралангани билдирилган эди.
Айтилишича, шаҳар бозори ҳудудида худкуш аёл ўзини портлатиб юборган.
Ярадорлар сони 35 кишини ташкил этмоқда.