2011 йил 22 июлида Норвегияда қўпорувчилик ҳаракати уюштирган террорчи Андерс Беринг Брейвик расман исмини ўзгартирди. Энди аҳоли рўйхатида у Фотолф Хансен сифатида кўрсатилган, деб хабар беради «ТАСС».
Террорчининг манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Эйстейн Стуррвик бу янгиликни тасдиқлади, аммо воқеа қачон рўй бергани ҳамда унинг сабабини тушунтирмади.
Брейвик 77 кишининг ўлимида айбдор деб топилган.
Изоҳ (0)