АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучлари Сурия ҳукумати тарафдори бўлган гуруҳларга навбатдаги зарбани берди. Бу ҳақда ҳарбийларнинг расмий вакили Райан Диллон баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Унинг сўзларига қараганда, илгариги ҳолатларда зарбалар ат-Танф пункти яқинига берилган эди.
У ҳужум оқибатида биров қурбон бўлган-бўлмаганини аниқ айта олмади.
Шунингдек, коалиция ҳукумат кучларининг дронини уриб туширгани билдирилди.
Изоҳ (0)