Мьянма ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳалокатга учраган Й-8 самолёти бортида 122 киши, шу жумладан, 15 нафар бола ҳам бор эди. Бу ҳақда қуролли кучларнинг расмий баёнотида айтилди, деб хабар қилади «ТАСС».
Аниқлаштирилган маълумотларга қараганда, бортда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, жами 108 киши бўлган. Самолёт экипажи аъзолари сони 14 нафарни ташкил қилган.
Муқаддам Мьянманинг радарлардан ғойиб бўлган самолёти ҳалокатга учрагани тасдиқланган эди.
Изоҳ (0)