Жанубий Корея мамлакат ҳудудида АҚШнинг THAAD ракеталарга қарши мудофаа тизимининг жойлаштирилишини бир йилга ортга сурди. Бу ҳақда, BBC’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Кореяга яқинда олиб келинган тўртта THAAD ракета қурилмаси жойлаштирилмайди. Ўрнатиб бўлинган икки қурилма ўз жойида қолади.
АҚШ тизимларининг жойлаштирилиши КХДРга қарши мудофаа билан тушунтирилган эди. Аммо бу нафақат Хитой, балки Жанубий Корея фуқаролари томонидан ҳам танқид остига олинди. Маҳаллий аҳолининг норозилик намойишларидан сўнг ҳукумат лойиҳани тўхтатишга қарор қилди.
Изоҳ (0)