Эрон ислом инқилоби муҳофизлари корпуси Саудия Арабистонини Теҳрондаги терактларга алоқадорликда айблади. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бу теракт АҚШ президентининг террорни қўллаб-қувватлайдиган Саудия етакчилари билан учрашувидан бир ҳафтагина ўтиб рўй берди. ИШИД жавобгарликни ўз зиммасига олгани улар ушбу ваҳшиёна ҳужумга алоқадорлигини исботлайди», — маълум қилди армия раҳбарининг ўринбосари генерали Ҳуссайн Саломий.
Саломий, шунингдек, Эрон ҳужум уюштирганлар ва бунга алоқадорларни жазолашини қўшимча қилиб ўтди.
Мавзуга доир: Теҳрондаги икки теракт. Асосий маълумотлар
Аёл либосидаги яна тўрт киши парламентга бостириб кирди, аммо улар хавфсизлик кучлари томонидан йўқ қилинди. Бунинг оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 48 киши яраланди. Жавобгарликни ўз зиммасига ИШИД олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)