Ўзбекистонда расман LG G6 смартфони сотувга чиқди. Унинг дизайни G5’ни эслатади, ундан фарқи модул конструкциясида эга эмас. Модельнинг асосий жиҳати: ишлаб чиқарувчи G6’ни ноодатий чўзилган экран билан жиҳозлаган. 5,7 дюймли Full Vision дисплейи 2880х1440 пикселлга тенг, деб хабар берди «Mobinfo.uz».
Бундан ташқари LG смартфонларида биринчи бор чанг ва намга қарши ҳимоя пайдо бўлган. Орқа панелида бармоқ изи сканеридан ташқари 13 мегапикселли камера жойлашган. Қўшимча сенсор 125 градус бурчак остида суратга олишни таъминлайди. Олд тарафида эса 5 мегапикселли камера жойлашган бўлиб, 100 градус бурчак остида суратга олади.
Смартфон ичига Qualcomm Snapdragon 821 процессори ўрнатилган. Тезкор хотираси 4 Гб, ички хотираси 32 ёки 64 гигабайтга тенг. Аккумулятор сиғими 3300 мА/соатни ташкил этади.
LG G6 Android Nоugat UX 6.0 операцион тизимида ишлайди.
LG фирма дўконларида ушбу модель 6,6 миллион сўмдан сотилмоқда.
LG G6 смартфонининг техник тавсифи:
- 5,7 дюймли ва 2880х1440 пикселли дисплей;
- Qualcomm Snapdragon 821 тўрт ядроли процессор;
- Adreno 530 график тезлаштиргич;
- 4 Гб LPDDR4 тезкор хотира;
- 32/64 Гб ички хотира;
- 13 мегапикселли асосий камера;
- 5 мегапикселли фронтал камера;
- бармоқ изи сканери;
- аккумулятор сиғими 3300 ма/соат;
- операцион тизими Android Nоugat;
- Ўлчамлари: 148,9 х 71,9 х 7,9 миллиметр
- Oғирлиги: 163 грамм.