Франция полицияси ходими Париждаги Нотр-Дам черкови яқинидаги майдонда ҳужумга учради. Бу ҳақда, BFMTV’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, номаълум шахс полициячига болға билан зарба бермоқчи бўлган, аммо у бунга жавобан қуролдан ўт очган. Икки ўқдан сўнг ҳужум қилган киши ерга йиқилган.
«Яраланган эркак зарарсизлантирилди ва ҳозир черков кириши олдида ётибди, у ер ўраб олинган», — дейилади AFP хабарида.