YouTube’даги Animaction Decks канали муаллифлари сиёсатчи Алексей Навальний ва бизнесмен Алишер Усмоновни Mortal Kombat ўйинига жойлаштиришди, деб ёзади Afisha Daily.
Жангчиларнинг ҳар бирига аниматорлар ўз қобилиятларини ҳамда қаҳрамонлар бунгача реал ҳаётда айтиб ўтган таниқли жумлаларини «ато қилди».
Шу билан бирга, ролик номи виртуал маконда Навальнийнинг рақиби Россия бош вазири Дмитрий Медведев бўлиши кераклигига ишора қилади. «Аммо худди ҳаётдаги каби, ишга Усмонов аралашади», — дейилади хабарда.
Юзма-юз жанг Навальнийнинг мағлубияти билан тугайди: Усмонов ўзининг Tfunatebyality суперзарбасидан фойдаланди.