Краснодар ўлкасида полициячилар ўзга сайёраликларни қидирди
Полиция ходимлари Россиянинг Краснодар ўлкасидаги Водники қишлоғи яқинига космик кемалар қўнгани ҳақидаги маълумотни текширди, аммо ўзга сайёраликлар изларини топа олмади, деб ёзади «РИА Новости» ИИВнинг Краснодар ўлкаси бўйича бош бошқармасига таяниб.
Қишлоқ ва «Витаминкомбинат» оралиғидаги ўрмонга ўзга сайёра кемалари десант туширгани ҳақида полицияга 59 ёшли маҳаллий фуқаро хабар берган.
«Даъво қилувчининг айтишича, у кўрган космик кемадан етти метрли гуманоидлар чиқиб келган. Полиция ходимлари етиб келганида далада эркакнинг ёнида ҳеч ким аниқланмаган», — дея аниқлик киритишди муассасадагилар.
Шу билан бирга, ҳодиса гувоҳи мастлик белгиларисиз, ҳушёр ҳолатда бўлган.