Япония пойтахти Токиодаги икки йирик аэропортдан бири — Ханэда катталиги бўйича дунёда бешинчи, тозалиги томонидан эса биринчи ўринда туради. Бу ҳақда TJournal ҳикоя қилмоқда.
Аэропортда жами 600 нафар фаррош навбатма-навбат меҳнат қилади. Клининг хизмати ходималаридан бири ролик суратга олишда қатнашди ва ўзининг одатий иш жараёнини кўрсатиб берди.
У Токиода 2020 йилда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари давомидаги сайёҳлар оқимига тайёргарлик кўрар экан, майда-чуйдагача эътибор беришини тан олди.
Аёл ҳатто одатда ҳеч ким назар солмайдиган жойларни ҳам текширади. Унинг унитазни ювишда кўзгудан фойдаланиши ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага сабаб бўлди.
Изоҳ (0)