Янги Зеландия полицияси мамлакат парламенти ҳожатхонасида тўппончасини унутиб қолдирган Дипломатик қўриқлаш хизмати зобитини жазоламасликка қарор қилди. Ҳодиса ўтган йил июнида содир бўлганди, бироқ бу бўйича қарор орадан бир йил ўтиб қабул қилинди, дея хабар беради TJournal.
Собиқ бош вазир Жон Кининг қўриқчиси қуроли йўқлигини бинони тарк этганидан 1,5 соат ўтганидан кейингина пайқади. Унинг ҳамкасблари «шикастланмаган ва фойдаланилмаган» тўппончани бир неча дақиқа ичида топганди.
Юз берган ҳолат «жиддий ҳодиса» деб баҳоланди. Жон Ки қўриқчисининг паришонхотирлигидан ранжиган бўлса-да, бироқ барибир уни қўллаб-қувватлади.
«Батафсил текширув»дан бир йил ўтиб, полиция комиссари ёрдамчиси Майк Расбетч ҳодиса сабабини инсон омили билан изоҳлади, ўқотар қурол йўқотилишини эса «оддий хато» деб атади.
Изоҳ (0)