Париждаги Эйфель минорасининг иккинчи қаватига French Open теннис турнири давомида ўта хавфли аттракцион ўрнатилди, аниқроғи, темир арқон тортилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Арқоннинг узунлиги 800 метрдан иборат. Ундан тушиш эса бир дақиқа атрофида давом этади.
Хатарли ҳиссиётлар ишқибозлари пастга қараб соатига 90 километр тезликда «учади» ва минора бошланишига келиб тушади.
Теннис турниридан келиб чиқиб, буни профессионал спортчи зарб берган теннис тўпи тезлигига қиёсланмоқда.