Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Массачусетс штатида олимлар биринчи марта киборг ниначининг ҳаракатланувчи моделини намойиш қилди, деб ёзади «Наука ТВ». DragonflEye қурилмаси Чарльз Старк Дрейпер лабораториясида ишлаб чиқилган бўлиб, ёруғлик ёрдамида бошқарилади.

Фото: Чарльз Старк Дрейпер лабораторияси

Фото: Чарльз Старк Дрейпер лабораторияси

Одатда ҳашаротларни бошқаришда уларнинг мускулларига уланадиган электродлардан фойдаланилади, аммо оғирликни камайтириш ва ҳақиқий парвозни амалга ошириш учун олимлар нейронларнинг генетик модификациясини қўллади. Ёруғликка таъсирчан оқсил ҳашаротнинг парвозини оптик сенсорлар ажратиб чиқарадиган импульслар орқали йўналтириш имконини беради. Ёруғлик ниначининг орқасига жойлаштирилган қуёш батареясига қаратилади.

Тадқиқотчилар қурилма эргономикасини ва функционалини ишлаб чиқишда давом этмоқда. Келажакда улар киборг ҳашаротлар парвозини тўлиқ бошқаришга умид қилмоқда. Улар жосусликдан тортиб, ўсимликларни чанглантиришгача бўлган турли вазифаларни бажара олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)