АҚШнинг Флорида штатида жойлашган Орландо шаҳрида 5 июнь куни офис биносида оммавий қотиллик рўй берди. Шериф бошқармаси хабарига кўра, бир эркак беш кишини отиб ташлаб, сўнг ўз жонига қасд қилган, деб маълум қилади Meduza.
Шериф қотил компаниянинг собиқ ходими бўлганини тасдиқлади.
Маҳаллий матбуотда хабар қилинишича, эркак собиқ ишхонаси раҳбариятидан норози бўлиб, у билан ҳисоблашишга қарор қилган.
Полиция теракт ҳақидаги тахминларни инкор қилди.
Изоҳ (0)