Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

НАТО АҚШнинг ташқи сиёсий қуроли ва бу тузилмада фақат қарам давлатлар бор. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин америкалик режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».

Фото: Россия президенти матбуот хизмати

Фото: Россия президенти матбуот хизмати

«Бугунги кунда НАТО АҚШнинг ташқи сиёсат қуроли. У ерда иттифоқдошлар йўқ, фақат вассаллар бор. Мамлакат тузилмага аъзо бўлганидан сўнг унинг етакчиси бўлган АҚШ томонидан босимга қаршилик қилиши жуда қийин. У ерда исталган нарса пайдо бўлиши мумкин: ракетага қарши мудофаа тизимлари, янги базалар, керак бўлса, янги зарба комплекслари ҳам», — таъкидлади Россия президенти.

Путинга кўра, Россия буни ҳисобга олган ҳолда зарур қарши чоралар кўраётган бўлса ҳам, «вазият тарангликда тутиб турибди».

Олдинроқ Путин АҚШ собиқ президенти Билл Клинтонга Россиянинг НАТОга аъзо бўлиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этганини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда