4 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйга Лондон шаҳридаги террорчилик ҳужуми оқибатида инсонларнинг қурбон бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
«Биз ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайдиган бундай ғайриинсоний ва шафқатсиз ҳаракатни қаттиқ қоралаймиз ҳамда халқаро ҳамжамият билан биргаликда мазкур жиддий таҳдидга қарши муросасиз курашни давом эттиришга тайёрмиз», — дейилган ҳамдардлик мактубида.
Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади.
Эслатиб ўтамиз, 4 июнга ўтар кечаси автофургондаги номаълум шахслар Лондон кўпригидаги пиёдаларга урилди, кейин уларга пичоқ билан ҳужум қилди. Кейинроқ Боро бозорида ҳам пичоқ билан ҳужум қилинганлиги қайд этилди.
Теракт оқибатида олти киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)