Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Андижон вилояти Улуғнор туманида ташкил этиладиган 2 минг бош қорамол ва 10 минг бош наслли эчки боқишга мўлжалланган чорвачилик комплекси ва сутни қайта ишлаш лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Президент тақдимотда иштирок этди.
Давлат раҳбари аҳолини сифатли сут ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш муҳим вазифалардан бири эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, давлат раҳбари чорвачиликни янада ривожлантириш бўйича керакли тавсиялар берди. Фермер хўжалигининг ушбу лойиҳасини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш лозимлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)