Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургдаги халқаро иқтисодий форум доирасида ҳазиломуз тарзда Москвадаги ёмон об-ҳаво учун айбни АҚШ президенти Дональд Трампга тўнкашни таклиф қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Дарвоқе, бугун Москвада ҳатто қор ёғибди, бу ерда эса ёмғир, бунинг учун президент Трампдан миннатдор бўлишимиз керак. Энди бунда уни ва АҚШ империализмини айблашимиз керак. Аммо биз бундай қилмаймиз», — деди Путин форумнинг пленар йиғилишида.
Илгарироқ АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат иқлим бўйича Париж шартномасидан чиқишини билдирган эди. Путин ҳазил тарзида америкалик ҳамкасбининг шу қарорига ишора қилди.
Изоҳ (0)