АҚШда 2017 йилнинг май ойида янги автомобилларнинг сотилиши ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 0,5 фоизга қисқариб, 1,52 миллионни ташкил қилди. Бу ҳақда Аutodata Corp. маълумотлари гувоҳлик беради, деб ёзади «Интерфакс».
Ford Мotor Co. май ойида General Motors Co.ни сотув ҳажми бўйича ортда қолдирди ва 2016 йил мартидан буён илк бор АҚШнинг энг йирик автоконцернига айланди. Ford компания ва ташкилотлар автопаркларига 82,8 мингта машина етказиб берган бўлса, GM’да бу кўрсаткич 46 мингтани ташкил қилди.
Умуман олганда Ford’нинг май ойидаги сотув ҳажми 2,2 фоизга ўсиб, 241,1 мингта автомобилни ташкил этди. GM кўрсаткичи эса 1,3 фоизга пасайиб, 237,4 мингта машинадан иборат бўлди.
Изоҳ (0)