The Walt Disney компанияси директори Роберт Айгер АҚШ президенти Дональд Трамп кенгашини тарк этмоқда. Бу ҳақда, Variety нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бир муддат илгари кенгашни SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси Илон Маск тарк этган эди. Эндиликда Айгер унинг изидан бориши маълум бўлди.
«Сайёрамизни ҳимоя қилиш ва иқтисодий ўсишга туртки бўлиш келажагимизнинг энг муҳим омилларидир, аммо улар бир-бирига зид келмайди», — дейилади Айгернинг баёнотида.
Бу билан Айгер АҚШнинг иқлим бўйича келишувдан чиқиш қароридан кескин норозилигини билдириб ўтди. Норозилик ифодаси сифатида бизнесмен президентнинг маслаҳат кенгашини тарк этди.
Изоҳ (0)