Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Монреал мактабларидан бири ўқувчиларининг ота-оналари ўқув муассасасида Карла Хомолканинг волонтёр бўлиб ишлашига қарши чиқди. Аёл 1990 йилларнинг бошида эри билан уч нафар қизни ўлдиргани учун 12 йиллик қамоқ жазосини ўтаган, деб ёзади «Вести.ru».

Фото: «Вести.ru»

Фото: «Вести.ru»

Хомолка ва унинг эри Пол Бернардо 1993 йилда уч нафар мактаб ўқувчисининг номусига тегиш, қийнаш ва ўлдиришда айбланган. Қизлардан бири Карланинг синглиси бўлган. Эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган, Хомолка эса 2005 йилда озод қилинган.

Аёл тергов билан ҳамкорлик қилган ва барча қотилликлар ҳақида сўзлаб берган, уларда эри мажбурлагани учун иштирок этганини маълум қилган.

У адвокатининг укасига турмушга чиққан ва икки йил аввал уч нафар фарзанди билан Монреалга қайтган. Аёлнинг фарзандлари Greaves Adventist Academy хусусий мактабида ўқий бошлаган.

Журналистлар Хомолка мактабда болалар экскурсияларини ўтказишга ёрдам бераётганлигини аниқлади. Бундан ташқари, у тўқиш дарсини ўтиш учун ҳам мактабга келган. Аёлнинг мактаб ишларидаги иштироки матбуот эътиборига тушгандан сўнг, бу ҳолат ота-оналар норозилигига сабаб бўлди.

Мактаб вакили ўқув муассасаси маъмурияти Хомолканинг жиноий ўтмишидан хабардор эканлигини маълум қилди. Аёл доимий асосдаги волонтёр бўлмасдан, у ўқувчилар билан ҳеч қачон ёлғиз қолдирилмаслиги таъкидланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар