Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатга қатор мусулмон давлатлари фуқаролари келишини чекловчи иммиграция бўйича фармони амалда бўлишини тиклаш юзасидан Олий судга мурожаат қилди. Бу ҳақда АҚШ адлия вазирлиги расмий вакили Сара Флорес маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: AP

Фото: AP

«Биз Олий суддан бу муҳим ишни кўриб чиқишни сўрадик. Президент Трампнинг фармони мамлакат халқини терроризмдан ҳимоя қилиш бўйича қонуний ваколатларига тўғри келади. Президент давлат ҳудудига терроризмга ҳомийлик қилувчи ёки ҳимоя этувчи мамлакатлардан кишиларни қабул қилишга мажбур эмас», — деди Сара Флорес.

Олий судга йўлланган талабноманинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмади.

Эслатиб ўтамиз, Трампнинг мазкур фармони икки бор: аввал Сиэтл, кейинчалик Гонолулу федерал судлари томонидан блокировка қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Бундеслига. “Бавария” сафарда ғалаба қозонди ва Германия чемпионига айланди, “Боруссия Д” ўз майдонида “Майнц”ни енга олмади 
Дунё
Юк машинасидан чиққан нацистлар байроғи, Будданинг туғилган кунига аталган аждаҳо, модель бўлган чихуахуа — ҳафта суратлари
Саломатлик
Саломатлик билан боғлиқ муаммолар келтириб чиқарадиган 6 та кундалик одат