Юпитерда ҳам қор ва жала ёғиши мумкин. Juno космик аппаратидан олинган фотосуратларни синчиклаб ўрганиб чиққан америкалик олимлар шундай қарорга келди, деб хабар беради «ТАСС».
Зонд юборган фотосуратлар туфайли газ гиганти атмосферасида нафақат кучли шамол ва бўрон, балки 80 километр кенгликдаги оқ булутлар бўлиши аниқланди. Улар баландга кўтарилганида ҳосил бўлган модда музлаб қолади ва пастга тўкилади. Аммо Қуёш тизимининг энг йирик сайёрасидаги ёғингарчилик аммиакдан иборатдир.
«Шундай қилиб, бу Ерда ёғадиган қор эмас. Балки ёғингарчилик жала шаклида ҳам ёғиши мумкин», — деди Сан-Антониодаги (Техас штати) Жануби-Ғарбий тадқиқот институти олими, Juno лойиҳаси раҳбари Скотт Болтон.
Изоҳ (0)