• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда беш йилда 128 минг киши доимий пропискага эга бўлди

    2011 йил 14 сентябрдаги «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги қонун қабул қилинганидан буён Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан келган 128 171 нафар фуқаро доимий прописка қилинди.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББда 1 июнь куни бўлиб ўтган брифингда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси боишлиғи, подполковник Бекзод Сайфуллаев маълум қилди.

    Шунингдек, 2016 йил август ойидан бошлаб мамлакатнинг турли ҳудудларидан Тошкент шаҳрига келган 217 827 нафар фуқаро пойтахтда турган жойи бўйича вақтинчалик ҳисобга олинган.

    Бугунги кунга қадар Тошкент шаҳрининг паспорт ёшидаги аҳолиси 1 669 959 нафари — 98,3 фоизи биометрик паспорт олган.

    Тошкент шаҳри бўйича Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилиш учун ҳозиргача 2024 нафар ҳамда Ўзбекистон фуқаролигидан чиқиш юзасидан 4568 нафар фуқаронинг аризаси кўриб чиқилган. Мазкур аризалар Ўзбекистон Президенти Девони фуқаролик масалалари бўйича комиссияга тақдим этиш учун Ўзбекистон ИИВга юборилган.

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 20 декабрдаги фармонига асосан уч нафар, 2017 йил 22 февралдаги фармонига асосан 73 нафар, 21 апрелдаги фармонига биноан 103 нафар Тошкент шаҳрида доимий яшовчи, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон фуқаролиги берилган.

    Ўзбекистон фуқароларининг хорижга доимий ишлашга, саёҳатга, ўқишга, даволанишга, хизмат сафарига, вақтинчалик яшашга чиқиш бўйича жорий йилнинг бошидан буён пойтахт аҳолисидан келиб тушган 41 986 та ариза ўрганиб чиқилган.

    Шу билан бирга доимий яшашга чиқиш бўйича 99 та, чет элдан меҳмон чақириш бўйича 834 та ҳолат ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий давлатларда доимий яшовчи 354 нафар фуқаросининг ҳужжатлари кўриб чиқилган.

    Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент шаҳрида 56 612 нафар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахс вақтинчалик рўйхатдан ўтказилган.

    Тошкент шаҳрида ўтказилган пасспорт-виза тизимига оид текширувлар давомида 53 102 нафар Ўзбекистон фуқароси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 223-моддаси биринчи қисмига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.

    Бундан ташқари Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузган 559 нафар чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга маъмурий баённома расмийлаштирилган. Уларнинг 202 нафари Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юборилган.

    Ўзбекистон Сенати томонидан 27 майда тасдиқланган ўзгартиришга асосан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 223-моддаси биринчи қисмига асосан белгиланадиган жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг ярим бараваридан уч бараваригача қилиб белгиланадиган бўлди. Мазкур ўзгартириш матбуотда эълон қилинганидан сўнг кучга киради.

    2017—2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида Хорижга чиқиш паспортини жорий қилиш ва хорижга чиқиш бўйича стикерни бекор қилиш таклифи киритилган эди. Бу масала юзасидан Ички ишлар вазирлигида махсус ишчи гуруҳ ташкил этилган. Ишчи гуруҳда бевосита ИИВ, ТИВ ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда. Ишчи гуруҳга масала юзасидан хорижий тажрибаларни ўрганиб, жорий йилнинг учинчи чораги якунигача таклиф тайёрлаб, ахборот бериш вазифаси юклатилган.

    01.06.2017, 19:45   Изоҳ (0)   26140
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шароф Рашидов туманида ҳарбийларга янги уйлар топширилди

    01.06.2017, 19:32

    Осиё Тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 млн доллар кредит ажратилишини маъқуллади

    01.06.2017, 19:05

    Ўзбекистонда паспортлар ҳисобини юритиш ва йўқ қилиш тартиби белгиланди

    01.06.2017, 18:12

    Сирдарёдаги сайёр қабуллар давомида ногиронлар аравачаси ҳамда тикув машиналари топширилади

    01.06.2017, 17:32

    Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти учиш-қўниш майдонлари капитал таъмирланади

    01.06.2017, 16:36

    Тошкент шаҳрида кун давомида қуриган ўт ва шох-шабба ёниши билан боғлиқ 11 та ёнғин бартараф қилинди

    01.06.2017, 15:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00

    “Ливерпуль” Жотанинг оиласига футболчи билан тузилган шартнома бўйича маош тўлаб боради

    Спорт | 5 июл, 16:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.