Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Гёте институти ва Тошкент архитектура-қурилиш институти «Нефтдан кейинги шаҳар. Келажак шаҳри тарихи» кўргазмаси доирасида Тошкентда «Архитектура симпозиуми»ни ўтказади. Бу ҳақда «Дарё»га тадбир мутасаддилари маълум қилди. 

Фото: Facebook/Goethe institut.tashkent

Фото: Facebook/Goethe institut.tashkent

Симпозиум замонавий шаҳарни барқарор режалаштириш масалаларига бағишланган. Ўзбек меъморлари ўзларининг немис ҳамкасблари билан бу масалани Ўзбекистонда шаҳар ривожланиши нуқтаи назаридан муҳокама қилади. 

Германиялик профессор, архитектор, меъморчилик ва шаҳар қурилиши бўйича кўплаб мақолалар муаллифи доктор Тило Хилперт ва «Тошкент ёдгорликлари топографияси» лойиҳаси координатори Йенс Йордан анжуман меҳмони бўлади. 

Симпозиум 3 июнь куни соат 10:00 дан 17:45 гача Тошкент архитектура-қурилиш институти биносида бўлиб ўтади. Анжуман рус ва немис тилларида олиб борилади, кириш эркин тарзда.

Тадбир дастури билан Гёте институти сайти ёки Facebook’даги саҳифаси орқали танишиш мумкин. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди